Абду ал-Латиф ибн Улуғбек

Таваллуд топган сана: 1430 йил

Вафот этган сана: 1450 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

4856

Таржимаи ҳол

 

Абду ал-Латиф ибн Улуғбек (1430-1450, Самарқанд) – Мавороуннаҳр ҳукмдори, Тимурийлар сулоласи вакили, Улуғбекнинг катта ўғли.

Абдулатиф Мирзо Улуғбекнинг тўнғич фарзанди бўлган. У отасидан анча узоқда, Ҳиротда таълим-тарбия олган. Абдулатиф жуда ҳам яхши ҳарбий қобилиятга эга бўлган, шеърлар ёзган. У сотқинларга нисбатан жуда вахший, шафқатсиз инсон бўлган. 1447 йили амакаси Шохрух мирзо вафотидан сўнг отаси билан биргаликда Ҳиротни қўлга киритиш учун жангга кириб ғолиб чиқишади, шундан сўнг Ҳирот ҳам Мирзо Улуғбек қўл остига ўтади. 

1449 йилга келиб Абдулатиф отаси Мирзо Улуғбек билан келишмай қолади ва у отасига қарши юриш қилади, жангда Абдулатиф қўли баланд келиб, отаси Мирзо Улуғбекни ўлдиришга ҳукм беради. Кейинчалик укаси Абдул-Азизни ҳам ўлдиришга буйруқ беради. 1449 йил октябрь ойида Мирзо Улуғбек ва Абдул-Азиз бошидан жудо қилинади. Абдулатифнинг қаттиқўл сиёсати Мовроуннаҳр ҳарбийларини парокандаликка юз тутишига олиб келади. 

Абдулатиф тахтга ўтирганидан олти ой ўтгач 1450 йилнинг 8 май куни Мирзо Улуғбек ҳарбийларидан бири Хусайн томонидан ўлдирилади. Унинг жасади Самарқанддаги Оқсарой мақбарасига дафн қилинган. Абдулатифдан сўнг тахтга Мирзо Улуғбекнинг жияни султон Абдулла Ибн Иброхим ўтиради ва икки йил (1450-1451 йй.) давлатни бошқаради.

 

Расмлар галереяси