Абакумов Фрументий Николаевич

Таваллуд топган сана: 13 dekabr 1915 йил

Туғилган жой:Россия империяси

Йўналишлар: Геологлар, Қаҳрамонлар

2314

Таржимаи ҳол

Фрументий Николаевич Абакумов (1915 йил 13 декабрда Астрахан вилояти Пришиб қишлоғида таваллуд топган – 1951 йил 2 мартда вафот этган) –геолог, уран қазиб чиқариш конларининг биринчи кашфиётчиларидан бири, Ленин премияси лауреати.

Фрументий Николаевич Абакумов Россиянинг Пришиб қишлоғида туғилган (ҳозирги Россиянинг Астрахан вилояти Енотаевск тумани).

1939 йилда Ленинград университетини тугатган. 1940 - 1942 йилларда Ўзбекистон Геологик бошқаруви партиясида ишлаган.

1942 йилда Тошкент шаҳридаги Ленин военкомати орқали Қизил Армияга чақирилган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1-штаб бошлиғи ёрдамчиси сифатида урушда курашган.1943 йил январда яраланган. 1945 йилда демобилизация қилинган.

Ўзбекистонда гидрогеолог бўлиб ишлаган, 1947 йилдан бошлаб Ўрта Осиё республикаларида уран қазилмаларини топишда қатнашган. 1950 - 1954 йилларда бош геолог, 1954 - 1955 йилларда бош инженер, 1955 - 1989 йилларда партия бошлиғи, геолог, Краснохолмс геолог-разведка экспедициясида катта геолог бўлиб фаолият юритган.

Навоий кончилик комбинати базасидаги Учқудуқ уран қазилмаси кони биринчи кашфиётчилардан бўлган. (В.М. Мазин, А.И. Пак, А.А. Петренко, М.Э. Поярковалар билан биргаликда).

1989 йил 2 октябрда нафақага чиққан.

Унвонлари

  • Қизил юлдуз ордени соҳиби (04.10.1944)
  • Жаҳон урушининг II даражали ордени (04.02.1945)
  • Жаҳон урушининг I даражали ордени (23.05.1945)
  • Жаҳон урушининг I даражали ордени (01.08.1986)
  • «Ленинград ҳимояси учун» медали
  • 1959 йилда Учқудуқ уран қазилмаси кони биринчи кашфиётчилари билан биргаликда Ленин премияси соҳиби бўлган (А. И. Пак, А. А. Петренко, М. Э. Пояркова, В. И. Кузьменко).

Расмлар галереяси