Жунайдхон Муҳаммад Қурбон Сардор

Таваллуд топган сана: 1857 йил

Вафот этган сана: 1938 йил

Туғилган жой:Туркманистон

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

20658

Таржимаи ҳол

Жунайдхон Муҳаммад Қурбон Сардор (1857— 1938) — Туркистон ва Хоразмдаги Туркистон миллий озодлик ҳаракати бошқарувчиларидан бири.

1857 йилда, бошқа маълумотларга кўра 1862 йилда туғилган. Отаси Ҳожибой жунайдлар наслидан, туркман қабиласи бўлмиш йомудларнинг нуфузли, бадавлат кишиларидан бўлган. Муҳаммад Қурбоннинг ўзи эса саводсиз бўлишига қарамай, нуфузли кишилардан бўлган, зеро у овул қозиси, кейин сув тақсимловчиси, яъни мироби бўлган. 1912 йил бошларида Қорақум чўлларидан ўтувчи карвонларни ўғирловчи қароқчилар гуруҳини бошқарган васардор” (форс тилидан бошқарувчи, бошлиқ) лақабини олган. 1912-1913 йилларда Хива хони Асфандиёрхон туркман Тахта туманига қаршилик ҳаракати билан борганда, ўзини-ўзи ҳимоя қилишига тўғри келган. Қасос ўрнида Тошҳовуз ва Ильялин бекликларидаги ўзбек қишлоқларини тунаган.1915-1916 йиллар ёмуд наслига тегишли ушоқ ва ўрсоқчилар кўмагида Хива хонига қарши партизанлар урушини йўлга қўяди. Ўз ўрнида хонни Россия ҳам қўллаб-қувватлаган ва ёрдам ўрнида экспедиция гуруҳини юборган. Партизанлик ҳаракати барбод бўлгач, 1916 ёки 1917 йил Афғонистонга қочиб кетади.

1917 йил сентябрь ойида ислоҳотлар ва хонликлар ҳокимияти чекланиши учун курашган ёш хиваликлар ҳукумати ағдарилиши билан Муҳаммад Қурбон Сардор Хивага келади. Авваллари адоватда яшаган туркман қабилалари ўртасидаги алоқаларни тиклаб, полковник Зайцев билан яқин муносабатларни йўлга қўйган ва хонликдаги энг нуфузли кишилардан бирига айланган. 1918 йил январь ойида Хива ҳукмдори Асфандиёрхон Муҳаммад Қурбонни хонликнинг қуролли кучлари қўмондони этиб тайинлайди ва унгаСардоркарим” (олижаноб бошлиқ) унвонини беради. Зайцев қўшинининг Хивадан кетиши билан Бошкентни большевик ва чап инқилобчилардан ҳимоя қилиш учун Жунайдхон қўшини 1600 га яқин чавандозни енгиб, хонликдаги бош ҳарбий кучга айланади.

Бу воқеалар билан бирга Жунайдхон Туркистон совет республикасига қарши урушга тайёргарлик кўради. 20 сентябрь куни у ўзининг ваъдасига қарамай, Янги Урганч шаҳрини босиб олади, 50 та рус ишчилар оиласини ҳибсга олиб, шаҳарни талон-тарож қилади.

1919 йил 4 апрель куни Тахта қалъасида (ҳозирги Гўрўғли) икки кунлик музокарадан сўнг, Муҳаммад Қурбон тинчлик шартномасини имзолайди ва май ойида Хива хони Саид Абдулла томонидан тасдиқланади. Шартномага асосан, томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишади, Туркистон ҳокимияти эса Хиванинг мустақиллигини тан олади.

Тинчлик шартномасига қарамай, Жунайдхон Туркистони билан урушга чек қўйгиси йўқ эди. 1919 йил июнь ойида у советга қарши қўзғолон кўтарган Амударё қўшинига Урал қозоқларига ва қорақалпоқларига ҳарбий ёрдам беради.

1920 йил сентябрь ойида Жунайдхон мингдан ортиқ кишилик қўшинни тўплаб, Хоразм Халқ Совет Республикасига юриш қилади ва тез фурсатда Қўнғиротни босиб олиб, Нукусни ўраб олади. 1921 йил ноябрь ойида Жунайдхон Хоразм Совет Халқ республикаси ҳокимияти билан “ҳамжиҳатлик келишув шартномаси”ни тузади. Шунга қарамай, 1922 йил апрелнинг ўзидаёқ у Порсу шаҳрини босиб олиб, яна уруш бошлайди. Лекин Хоразмдаги Туркистон миллий озодлик ҳаракати орасида Жунайдхонга қарши ғалаён кўтарилади. 15 май куни Жунайдхон аскарларининг бир қисми 3-чегара штаби билан музокаралар олиб боради, 16 май куни эса 150 нафар Хоразмдаги Туркистон миллий озодлик ҳаракати Қорасоч чегарасида совет ҳукуматига ўзларини топширишади. Бундан сўнг бошида минглаб аскарга эга қўшинидан 120 та чавандоз қолади ва Муҳаммад Қурбон Эронга қочади.

1933 йил 11 апрель куни Нафас-Қўйдан 20 км. жанубидаги қишлоқда қўрбоши Д.Муртуга Эрондан Жунайдхон юборган қурол-аслаҳалар карвони қўлга олинади. 1933 йил январдан сентябргача совет чегарасига Эрон ҳамда Афғонистон қуролли кучлари 60 та ҳужум уюштиришади.

Жунайдхон йирик мастшабли душман ҳужуми барбод этилгач, ўлимининг охиригача Хоразмдаги Туркистон миллий озодлик ҳаракатини тиклашга уринган.

Жунайдхоннинг йирик душман ҳужуми барбод этилгач, ўлимининг охиригача Туркистон миллий озодлик ҳаракатини тиклашга уринган.

Советга қарши Туркман ҳаракатининг энг машҳур ва нуфузли сардори 1938 йилда вафот этган.

Расмлар галереяси